Туркияда 5 балли зилзила содир бўлди
- 04.12.2023 15:03
- 31
- Хориж
Бугун, 4 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:42 да Туркиянинг Бурса вилояти (Гемлик массив) қирғоқлари яқинида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри Мармара денгизида, тахминан 9 км. чуқурликда жойлашган. Ер қимирлаши Истанбул ва бошқа қўшни вилоятларда ҳам сезилиб, одамлар орасида кичик ваҳима уйғотди.
Жароҳатланганлар ҳақида хабарлар йўқ.
Тегишли хизматлар зилзила ўчоғига яқин ҳудудлардаги биноларни назорат қилмоқда.