Туркияда ўғирликда айбланаётган ўзбекистонлик аёлнинг иши назоратга олинди

Сўнгги кунларда Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушган аёлнинг қилмиши Туркиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айни вақтда уйидан қочиб, ўғриликда айбланаётган фуқаро Д.З.га нисбатан қўйилаётган айбловлар бўйича ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан мазкур ишни ўрганиб чиқиш учун адвокат жалб қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодисага қонуний баҳо берилгандан сўнг қўшимча тарзда маълумот берилишини маълум қилди.