“У Худонинг қўллари эди”: Аргентинани ярим финалга олиб чиққан афсонавий гол тўпи кимошди савдосига қўйилмоқда
- 02.11.2022 17:04
- 113
- Спорт

1986 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши ўйинда Аргентина вакили Диего Марадона урган гол узоқ йиллар муҳокамага сабаб бўлади. Кимдир голни бош билан урилган деса, бошқалар гол қўл билан урилгани ва ҳаққоний эмаслигини айтади.
Нима бўлганда ҳам ушбу гол ҳисобга олиниб, Аргентина кейинги босқичга чиқади.
Журналистлар “Ўша гол қўл билан урилган эдими?” дея сўрашганида Марадона “Бу Худонинг қўллари эди” деб жавоб берган. Кейинчалик мазкур гол футбол бўйича жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ҳийла сифатида тан олинади.
Ана шу тарихга эга бўлган тўп ноябрь ойи охирида Лондонда кимошди савдосига қўйилади.
Мутахассисларнинг айтишича, тўп нархи 3 миллион фунтга етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида юрак тўхташи натижасида вафот этган эди.
Аргентина прокуратураси Марадонани даволаган етти нафар тиббиёт ходимини қотилликда айблаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кредит олиш осон, уни қайтариш эса...
- Кеча, 19:03
- Қишлоқ хўжалиги
Япониянинг Нара шаҳри ҳокими - Самарқандда
- Кеча, 17:50
- Самарқанд