Ургутдаги хонадонга бойўғли учиб келди

Жорий йилнинг 20 апрель куни Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Мирзабоғлон қишлоғида яшовчи фуқаро Аҳмад Даминов ўз уйидан бойўғли қушини тутиб олганлиги тўғрисида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекция ходимларига хабар берди.

Мазкур хабардан сўнг туман инспекцияси ходимлари томонидан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, жойига бориб тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди ва қуш тумандаги “Камангарон" ўрмон бўлимига, очиқ табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.