Ургутлик фермернинг 9 йиллик муаммоси 15 кунда ижобий ҳал этилди
Бунинг учун “Олим” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, Ургут тумани ҳокимининг 2015 йил 17 ноябрдаги қарорига кўра, фермер хўжалигининг ер майдони 21,40 гектар этиб белгиланган. Лекин 2023 йилга қадар 69,70 гектар ер майдони учун ер солиғи ҳисоблаб келинган.
Тадбиркор ушбу муаммони ҳал қилиш учун узоқ вақтдан буён идорама-идора сарсон юрган.
Мурожаатни ўрганиш якунларига кўра вакил девони ходимларининг аралашуви билан фермер хўжалигига 2021-2023 йиллар учун ҳисобланган ер солиғи қайта ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда солиқ бошқармаси маълумотлар базасида ер солиғи бўйича асосий қарз ва пенялар камайтирилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.