Уй-жойга субсидия олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак?
- 23.11.2021 17:42
- 1121
- Ўзбекистон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади ҳисобга олинади.
Шу жиҳатдан ойлик даромад:
• қишлоқ жойларда — 2 466 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори уч баравари). Шу билан бирга 5 671 800 сўмдан юқори ҳам (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 6,9 баравари) бўлмаслиги керак;
• шаҳарларда — 2 466 000 сўмдан кам бўлмаслиги (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 баравари) ва 6 576 000 сўмдан юқори бўлмаслиги (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 8 баравари ) керак;
• Тошкент шаҳрида — 2 466 000 сўмдан кам бўлмаслиги ва 7 562 400 сўмдан ошмаслиги (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 9,2 баравари) лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Беозор онаизор
- 57 дақиқа аввал
- Мутолаа
Мустақилликка 34 йил: Фаровонлик манзаралари
- 2 соат аввал
- Жамият
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашилади
- Бугун, 16:47
- Жамият