“UzAuto Motors” жорий йилда автомобиль ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди

“UzAuto Motors” 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Шундай қилиб, корхона ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди.

Шу муносабат билан компаниянинг йиғиш цехида 160 000-автомобилнинг чиқишига тантанали тадбир ташкил этилган.

Бу бўйича корхонага Президент топшириғи берилган эди.
“UzAuto Motors” АЖ бош директори Бо Андерсон мамлакат президенти томонидан жамоа олдига қўйилган мақсадга эришишда қўшган ҳиссаси учун барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирган.

Шунингдек, Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиль моделларини кутиш муддатини қисқартирилгани ҳамда компаниянинг яқин орада мақсади Chevrolet Tracker va Onix автомобиллари ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйиш эканлигини маълум қилган.