Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тез кунда "Chevrolet Tracker" сотуви бошланиши маълум қилинди

Саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кроссовер Chevrolet Tracker автомобили сотуви бошланади. Бу ҳақда "Uzauto Motors" матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан компания автомобиль сотуви бошланишига ҳозирлик кўрмоқда.

Автомобиль яримавтомат тўхташ тизими, LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей Chevrolet MyLink, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўпфункцияли рул, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

Маълумот ўрнида, "Chevrolet Tracker" - 2023 автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ЭСП), тормоз (АБС) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (ҲСА), орқа парктрониклар ва болалар ўриндиғи Исофих хавфсизлик технологияларига эга.

"30 августда сизларни дилерлик марказларимизда кутиб қоламиз", дейилади хабарда.

Аввалроқ UzAuto Motors нисбатан арзонроқ бўлган Spark автомобили сотувини тўхтатиб қўйган эди. Кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда минглаб Spark'лар омборда тахланиб ётгани ҳақда хабарлар тарқалиб, бу нархларни сунъий оширишга уриниш деб баҳоланганди. Кўп ўтмай компания экспорт моделини ички бозорга сотяпмиз дея нархни оширган эди.