"UzAuto Motors" янги комплектациядаги "Chevrolet Cobalt" ишлаб чиқаришни бошлади
"UzAuto Motors" компанияси истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади.
Компания маълум қилишича, эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилмоқда. Шунингдек, “Optima” комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.
Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди.
Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир.
Янги модификациядаги автомобил май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади.
"Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини харид қилиш учун шартномани Chevrolet расмий дилерлик марказларида тузишингиз мумкин.