UzAuto Motors шериклар ахтаради
Самарқандда Марказий Осиёдаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors ва Freedom Broker компаниялари қандай қилиб UzAuto Motors компанияси шериги бўлиш, шунингдек, қандай қилиб Chevrolet Tracker автомобилини ютиб олиш мумкинлиги тўғрисида Roadshow ўтказди.
UzAuto Motors компанияси IPO – биржада акцияларни очиқ жойлаштириш бошланганлигини эълон қилди. Хусусан, “Тошкент” республика фонд биржасида жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган 5 фоизгача акция тарқатади.
UzAuto Motors Президент ва ҳукуматнинг тегишли фармон ва қарорларидан кейин IPOга чиқади, бунда мазкур йўлни босиб ўтиши лозим бўлган 23 та коммерция банклари ва компаниялари орасида биринчи бўлиб бу ишни амалга оширмоқда.
- Акцияларни очиқ тарқатиш ва хусусий секторни маблағ сарфлашга жалб қилиш компаниянинг стратегик тараққиёти учун муҳим қадам бўлади, - дейди UzAuto Motors компаниясининг молиявий таҳлилчиси Рустам Жаҳонгиров. - Компаниянинг IPOга чиқиши фуқаролар учун республиканинг йирик корхоналаридан бирининг акциядори бўлиш ва у билан бирга ишлай бошлаш учун катта имконият ҳисобланади. UzAuto Motors автомобилларига талаб ортиб бормоқда, компаниянинг даромади кўпаймоқда, демак, акцияларнинг ҳам баҳоси ўсади.
Самарқанднинг потенционал инвесторларига UzAuto Motorsнинг ҳозирги ҳолати, молиявий барқарорликнинг асосий кўрсаткичлари, шунингдек, келгуси тараққиёт стратегияси ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Аниқланишича, компаниянинг кейинги беш йилдаги даромадининг ўртача ўсиши 28 фоизини ташкил қилади. Фақат жорий йилнинг ўзида корхона 235 минг автомобиль ишлаб чиқариб, 166 миллион доллар соф фойда олди. Бу йил сўзсиз, фойдага таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда компания Ўзбекистон бозорида автомобиль сотиш бўйича 90 фоиз улушга эга ва Қозоғистон бозоридаги улуши 30 фоиздан кўп бўлиб, биринчи ўринда.
UzAuto Motors 1993 йилдан буён ривожланмоқда, даромади кейинги 12 ойда 2,9 миллиард долларни ташкил қилди. Компаниянинг эгаси давлат ҳисобланади, аммо яқинда бу қоида ўзгаради ва ҳар қандай истаган киши шерик бўлиши мумкин. Бунда қимматбаҳо қоғозларни каттагина пулга сотиб олиш шарт эмас. Таҳлилчиларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бир акциянинг мақсадли қиймати 80 минг сўм атрофида бўлади. UzAuto Motors акциялари пакетини 10 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда сотиб олган фуқаролар автоматик тарзда Chevrolet Tracker янги автомобили ўйинининг иштирокчисига айланадилар.
Roadshow вақтида IPO UzAuto Motors андеррайтери - Freedom Holding Corp халқаро холдингига кирувчи Freedom Broker инвестиция компанияси тўғрисида батафсил маълумот берилди. Холдинг АҚШ, МДҲ давлатлари ва Европа фонд бозорларига тўғридан-тўғри киришга, Apple, Microsoft, Telsa, Zoom, Alibaba, Twitter каби дунё гигантлари қимматбаҳо қоғозларига маблағ сарфлашга имкон беради.
- Кўплаб ҳамюртларимиз учун “фонд биржасида даромад топиш” тушунчаси қандайдир тушунарсиз, бегона, - дейди Freedom Broker компанияси бош директори Бахтиёр Бобоев. - Аммо хорижда илгаридан бу билан даромад қилишяпти. Фонд бозорида даромад олишни бошлаш учун йирик маблағ сарфлаш шарт эмас. Брокерлик ҳисоби очинг ва акциянинг синов пакетини сотиб олинг, шунда сиз бу усулнинг қандай ишлашини тушунасиз. Шундай экан, барқарор ривожланаётган UzAuto Motors компаниясининг қимматбаҳо қоғозлари орқали даромад топишни нега бошламаслик керак?
Компания акцияларини республика биржаларида жойлаштириш - UzAuto Motors стратегик тараққиётининг биринчи босқичи. Келгуси йил ўзбек автомобиль саноати ўзининг акцияларини хориж биржаларига жойлаштиради. Ваҳоланки, автомобиль ишлаб чиқарувчида бу соҳада тажриба мавжуд. 2021 йилда компания Лондон фонд биржасида ўзининг 300 миллион долларлик биринчи халқаро еврооблигацияларини жойлаштирди. Шунда таклифлар беш баробар ошди.
Қандай қилиб UzAuto Motors компанияси шериги бўлиш ва пул ишлаш мумкинлигини батафсил тушунтирадиган Roadshow Ўзбекистоннинг 9 шаҳрини қамраб олган.
Хизматлар лицензияланган.
*Реклама