Uzum ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

«Ҳаводек зарур» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб Uzum миллий рақамли экотизим ходимлари ҳашарга чиқиб, юздан ортиқ дарахт экишди.

Тошкентда Uzum жамоаси Олмазор туманида жойлашган Соғбон кўчасидаги хиёбонда шумтол кўчатларини экишди ва мамлакатнинг 20 шаҳрида Uzum Мarket миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари олдида дарахтлар экилди. 

 — Жамоа билан биргаликда биз нафақат рақамли экотизимни, балки мамлакатимизнинг миллионлаб аҳолиси учун келажакни қурмоқдамиз, — дейди Uzum Маrket бош директори Илшат Хаметов. — Бутун Республика учун муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун экотизим жамоаси билан биргаликда бизда мавжуд бўлган барча ресурслардан фойдаланамиз: омборлар, логистика, вақт ва кучимиз. Шундай қилиб, биз "ONA" жамғармасига бутун мамлакат бўйлаб муҳтожларга ёрдам кўрсатишда кўмаклашамиз ва бугун кўчаларимиз ва ҳавомиз тоза бўлишига ҳисса қўшиш учун бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга чиқдик. 


 
Дарахтларнинг координаталари «Яшил Макон» умуммиллий платформасига маълумотларни киритиш учун Экология вазирлигига топширилади — шу тариқа нафақат Uzum ходимлари, балки давлат органлари ҳам кўчатлар ҳолатини кузатиб боришади. Дарахтлар Фарғона, Бухоро, Навоий, Андижон, Қарши, Термиз, Наманган, Жиззах, Урганч, Қўқон, Нукус, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Шаҳрисабз, Бекобод, Марғилон, Асакада экилган.