Ватан манзумаси
Вилоят мусиқали драма театрида шундай номланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Мудофаа ва Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кечада ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф, Азим Суюн, Маҳмуд Тоир, таниқли шоирлар Усмон Азим, Ғайрат Мажид, Ойдин Ҳожиева, Хосият Бобомуродова, Қутлибека Раҳимбоева, Гавҳар Ибодуллаеваларнинг Ватан, халқ, она мавзуларидаги шеърлари ёш шоир ва шоиралар томонидан ўқилди.
Элимиз суйган санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчилари кайфиятини хушнуд этди. Айниқса, ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Концерт сўнгида Фарғона вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.