Ватан менинг нигоҳимда

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида республикамиз бўйлаб ўтказилаётган тасвирий ва амалий санъат ҳафталиги доирасида “Ватан менинг нигоҳимда” номли кўргазма ташкил этилди.
Унда Самарқанд ихтисослашган санъат мактаби тасвирий санъат кафедраси ўқитувчилари ва ўқувчиларининг 120 дан ортиқ асарлари намойиш этилди.
Кўргазмада ижодкорларнинг “Лола гули”, “Натурачи аёл”, “Тоғ манзаралари”, “Баҳор гули”, “Кўза кўтарган”, “Шохи Зинда”, “Қиш”, “Самоварли” сингари асарларида халқимизнинг бой тарихи, ўзбекона турмуш тарзининг мадҳи рангли бўёқларда акс эттирилган. Ёш мўйқалам усталарининг ижодини кузатган ҳар бир томошабин беихтиёр табиат жонланганлигига гувоҳ бўлади.
Б.МУСТАНОВ.