Халқаро театр фестивалида "Лайли ва Мажнун" спектакли олий совринга лойиқ топилди

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида “Марказий Осиё халқларининг IХ Халқаро театр фестивали” бўлиб ўтди.

Унда “Лайли ва Мажнунʼʼ спектакли билан иштирок этган Самарқанд вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси ғолиб деб топилиб, Гран-прини қўлга киритди ва 3 миллион тенге (6000 АҚШ доллари) пул мукофоти билан тақдирланди.

Марказий Осиё мамлакатларининг  IХ Халқаро театр фестивали ғолиблари:

Энг яхши эпизодик роль ” – Базарбай Назаримбетов,  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри актёри;

Энг яхши эпизодик аёл образи” - Бахтигул Асанова, “Учур” ёшлар театри актрисаси (Қирғизистон);

Иккинчи пландаги энг яхши актёр” – Марат Хабибулин, Абдулла Тўқай номидаги Атна давлат татар драма театрининг актёри (Татаристон);

Иккинчи пландаги энг яхши актриса" – Севинч Қурбонова, “Дийдор” давлат ёшлар экспериментал театр-студиясининг актрисаси (Ўзбекистон);

Энг яхши эркак роли” – Фират Онур Дениз, Алания шаҳар театри актёри (Туркия);

Энг яхши аёл образи” –  Мўлдир Зияева, Жумат Шанин номидаги Чимкент шаҳар академик қозоқ драма театри актрисаси (Қозоғистон);

 “Энг яхши актёрлик ансамбли” –  Ғ.Мусирепов номидаги Қозоғистон давлат академик болалар ва ўсмирлар театрининг  “Улпан” спектакли  актёрлари;

Энг яхши режиссёр” –  Шамиль Дыканбаев, “Учур” давлат ёшлар театрининг “Юзма-юз” спектакли режиссёри (Қирғизистон);

Энг яхши спектакль” -  Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг “Лайли ва Мажнун” спектакли (Ўзбекистон).

Маълумот учун: Самарқанд вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтган Халқаро фестивалда ҳам “Лайли ва Мажнун” спектакли билан иштирок этиб, унда ҳам Гран-Прини қўлга киритган эди.