Ўзбекистон Қозоғистонга 102 минг долларлик чинни сотди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 15 та хорижий давлатга қиймати 245,9 минг АҚШ долларилик чинни экспорт қилган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп чинни етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 102 минг доллар;
Афғонистон – 60,8 минг доллар;
Германия – 39 минг доллар;
Украина – 15,9 минг доллар;
Хитой – 14,4 минг доллар;
Бошқа давлатлар – 13,9 минг доллар.