Қозоғистонликларнинг 85 фоизи янги Конституцияни қўллаб-қувватлади
- 16.03.2026 13:22
- 51
- Хориж
Қозоғистон Конституцияси деярли қайта ёзилди. Янги ҳужжат атиги 22 кунда тайёрланди ва кутилганидек президент ролини кучайтиради.
15 март куни Қозоғистонда янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилди. Ҳужжат давлат тузилишида катта ўзгаришлар киритиши мумкинлиги кутилмоқда. Масалан, у президент ҳукуматини кучайтиради, маҳаллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқдан устун қўяди, сиёсий партияларга хорижий молиялаштиришни тақиқлайди, никоҳни эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ сифатида белгилайди. Шунингдек, рус тилидан фойдаланиш бўйича ҳам ўзгаришлар бор, дейилади хабарларда.
Амалдаги Конституция моддаларининг 84 фоизи ўзгартирилиши режалаштирилмоқда. Маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 85 фоиздан ортиғи янги Конституцияни қўллаб-қувватлаган.
Расмий натижалар ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат фуқароларини янги Конституция қабул қилиниши билан табриклади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Зарафшон”га қалбини боғлаган журналист эди
- Бугун, 11:43
- Мутолаа