Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Парижга саёҳат қилувчилар сони кескин қисқармоқда
🔹 Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари очилишига саноқли кунлар қолди. Ташкилотчилар спорт фестивали кўплаб меҳмонларни жалб этишига умид қилишган. Бироқ, саёҳатчилар бу мавсумда Парижга бормаётганга ўхшайди. Одамларни ҳатто махсус таклиф ва чегирмалар ҳам жалб қилмаяпти. Сайёҳларга саёҳат чекловлари, нархлар ўсиши хавотир уйғотган бўлиши мумкин.
🔹 Жаҳон банки энди Россияни юқори даромадли давлатлар қаторига киритади. Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда Россияда аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад даражаси 14250 долларни ташкил этган. Болгария ва Палау юқори ўрта даромадли мамлакатлар тоифасидан юқори даромадли мамлакатлар тоифасида. Жазоир, Эрон, Мўғулистон ва Украина даромади ўртачадан паст тоифадан ўртадан юқори даромадлилар тоифасига ўтди.
🔹 Европада ўнг қанот партиялари позицияларининг мустаҳкамланиши ва Доналд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларида эҳтимолий ғалабаси фонида НАТО давлатлари Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни тайёрлади. Хусусан, алянс Украинага ҳарбий таъминотни етказиш учун масъул бўлган юқори мартабали амалдорини жўнатмоқчи. НАТО Германиянинг Висбаден шаҳрида ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш, шунингдек, Украина Қуролли кучларини ўқитишни ташкиллаштириш учун янги қўмондонлик ташкил этишни режалаштирмоқда.
🔹 Германиядаги деярли барча ишлаб чиқариш компаниялари 2030 йилгача қуёш энергиясига ўтишни режалаштирмоқда. 2023 йилда бошланган қуёш панеллари нархининг пасайиши корхоналарни қуёш энергиясига фаол ўтишга ундади.
🔹 Исроил Ливанга қарши кенг кўламли уруш бошласа, Эрон шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қўлдан келганча қўллаб-қувватлайди. Исроил Ливан-Исроил чегарасида давом этаётган отишма ва кескинлик туфайли Ҳизбуллоҳ билан кенг кўламли можаро ёқасида турибди. Исроил Ливан жанубидаги Ҳизбуллоҳ позицияларини, жумладан, инфратузилма ва қурол омборларини нишонга олган. Вазият ўта кескинлигича қолаётган бўлса-да, Исроил можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни талаб қилмоқда дейилади ОАВда.
🔹 КХДР Ракета фанлари бош бошқармаси янги тактик баллистик ракетасини синовдан ўтказди.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена 4,5 миллион еврога дунёдаги энг қиммат спорт автомобили - Bugatti Tourbillon гиперкарини сотиб олди. Зеленский рафиқасининг ўтган йилдаги даромади 316 минг доллардан ортиқни ташкил этган.
🔹 Иссиқкўлдаги номсиз чўққига "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти" географик номи берилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда маълум қилди. Баландлиги 5576 метр бўлган чўққи Иссиқкўл вилоятидаги Сари-Жаз тоғ тизмасининг бир қисмидир.