Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги агентликка аграр соҳадаги муҳим вазифалар топширилди

Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантин ва ҳимояси агентлиги ташкил этилди.

Мақсад - ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан кўриб чиқиш.

2021-2024 йилларда соҳани ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" ва ўсимликлар карантин ҳимояси ташкилий тузилмалари режа тизимини такомилаштириш белгиланди. Зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш мониторинг олиб бориш иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмларни вилоятга кириб келишини ва таркалишини олдини олиш ҳамда йўқ қилиш вазифалари қўйилди.

Шунингдек, тупроқ агрокимёвий таҳлилларни ўтказиш, аграр тармоқда ишлатиладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибидаги пестицид нитрад ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шороитида радиологик –токсикологик таҳлилардан ўтказилади. Ўсимликлар клиникалари ва биолабараториялар тизимини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш  Республика ўқув ишлаб чиқариш биолабараторияси, Биосифат марказий лабораторияси ташкил этилади.

Ўсимликларни ҳимоя килишнинг яхлит тизими яратилётганлиги ва ушбу тизимнинг фолияти биринчи навбатда ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари тарқалишини олдини олишга қаратилган. Шу боис, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таминлаш билан боғлиқ манзарали ва мевали дарахтлар буталар ҳамда гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу билан импорт ва транзит карантин рухсатномалари халқаро ички ва реэкспорт фитосантария сертифкатлари транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштиришни зарарлантириш ишларини амалга оширишни назорат қилиш тизими яратилди.

Акрам Фозилов,                          

вилоят ўсимликлар карантини

ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати.