Япония қирғоқларида кучли зилзила юз берди
- 16.05.2021 16:28
- 71
- Хориж
6,1 балли зилзила Хоккайдо оролининг жануби-шарқида содир бўлди.
Мамлакат Бош метеорологик агентлигининг хабар беришича, силкинишлар маҳаллий вақт билан 12:24 да (Тошкент вақти билан 08:24) қайд этилган. Зилзила манбаи сув остида, 60 километр чуқурликда бўлди.
Уч балли силкиниш Хоккайдо оролининг жануби-шарқий ва шарқий қисмида сезилган.
Зилзила туфайли жабрланганлар ва талафотлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи йўқлиги таъкидланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Расмийлар мигрантлар учун нима қила олади?
- Бугун, 11:13
- Хориж
Болалар оромгоҳлари ёзги мавсумга тайёрланмоқда
- Бугун, 11:11
- Самарқанд