Ярмаркада гўшт 50 минг сўмдан сотилмоқда
- 18.10.2020 09:55
- 339
- Самарқанд
Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Э.Турдимов кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги ярмаркасида бўлди ва савдо-сотиқ борасида ўз фикрларини билдирди.
- Ярмарканинг мақсади байрам арафасида аҳолига арзон нархларда маҳсулотларни сотиш, - деди вилоят ҳокими. - Бу ерга келтирилган маҳсулотлар кўргазма учун, номигагина эмас, аҳолининг эҳтиёжига қараб сотилиши керак. Кўзбўямачиликка йўл қўйган тадбиркор, фермер ва туман ҳокимларига чора кўрилади.
Ярмаркада гўшт нархи 55 минг сўм эди. Куни кеча шу нархда 3,5 тонна гўшт сотилган. Бугун вилоят ҳокими ташаббуси билан бир кун, яъни шаҳар кунида 50 минг сўмдан сотиладиган бўлди. Бугун аҳолига камида 10 тонна гўшт сотилиши режалаштирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Бугун, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа