Юртимизга кейинги ҳафта совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади

Шу йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 4-6-ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади.

Вилоятимиз ҳудудда ҳам 3 ноябрдан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. 4-6 ноябрь кунлари эса вилоят бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Жумладан, 3-5-ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.