Зарафшон миллий табиат боғида курорт ҳудуд ташкил этилади
- 15.01.2019 09:58
- 157
- Саёҳат
Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг 2019 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган “2019-2025" йилларда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”да ана шундай вазифа белгиланган.
Шунингдек, миллий табиат боғида сайёҳлар давомий ва қисқа муддатли дам олиши, экскурсия ва маърифий туризм ташкил этиш учун рекреация ҳудуди ташкил этилади.
Бундан ташқари вилоятимиздаги “Каттақўрғон”, “Қоратепа” ва “Қорасув” сув омборлари атрофида экотуризм ва рекреация туризмни ривожлантириш чоралари кўрилади.
2019 йил октябрь-ноябрь ойларида эса вилоятимизда “Қовун сайли”, “Нон сайли”, “Палов сайли”, “Кишмиш”, “Шарқ ширинликлари” фестиваллари ўтказилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 12 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!