«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 7 декабрь, №154) сонида ўқинг
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Йигирма етти йилдан бери ҳаётимизнинг Асосий қомуси - давлатимиз ва жамиятимизнинг нафақат бугуни, шу билан бирга келажагини белгилаб, унга ҳуқуқий пойдевор берувчи Конституция қоидалари асосида яшаяпмиз. Аслида бир қарашда ислоҳотлар ёки ўзгаришлар гўё шундай бўлиши керак ва шартдек туюлади. Аммо ҳар бир эзгу ҳаракат, ижобий ўзгариш замирида Бош қомусимизда белгиланган нормалар турганини одатда ўйлаб кўрмаймиз.
***
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда дастурхонларимизни ризқ-насиба, сархил мева-сабзавотлар билан тўлдириб келаётган соҳа ходимлари шарафланди.
***
Ишсизлик – ўткир муаммо. Хўш, бугунги кунда вилоятимизда қанча ишсиз фуқаро бор? Жорий йилда вилоятда 39 952 та янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган. Хўш, амалда қанча иш ўринлари яратилди? Кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари амалда бажарилмаган. Нега?