Зеленский Россия билан муносабатлар ҳақида кескин фикрлар билдирди
Украинанинг янги президенти Зеленский ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида яқинда президенти В.Путиннинг "Украина билан бизни тарихий илдизимизнинг бирлиги, қон-қардошлик ришталари каби кўп нарса боғлаб туради" деган гапларига жавобан, шунингдек, Россия билан келажакда қандай муносабатлар ўрнатилиши ҳақида фикр билдирди:
"Россия билан қардошлик қолмади, ўртада фақат сим тўсиқ қолди, холос" деб ёзган у.
Унинг фикрларига кўра, Россия Украинанинг ўзи эгаллаб олган қисмининг ҳатто миллиметрларигача қайтариши лозим.
У Россия билан келажакда қандай муносабатлар ўрнатилиши ҳақидаги фикрларини давом эттириб: "Қримнинг босиб олиниши ва Донбассда агрессия уюштирилиши ортидан бизнинг Россия билан қардошлигимиз тугаган. Фақатгина ўртамиздаги 2295 километрли сим тўсиқ тортилган чегара қолди холос. Россия яна қадрдон давлатга айланиши учун у биздан зўрлик билан тортиб олган ерларини охирги миллиметргача қайтариши ва Донбассдаги агрессияни тўхтатиши лозим.
Ана шунда биз Россия билан келажакда яқин ҳамкор ва қадрдон давлатлар бўлишни муҳокама қилсак бўлади. Унгача эса бизнинг қадрдонлигимиз бўлмайди" деб ёзган у.