Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нима масалангиз бор? Сизни Олий суд раиси ўринбосари эшитади

Жомбой туманидаги Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков ҳамда Олий суд судьялари – Зафаржон Файзиев, Жамшид Тиркашев томонидан аҳоли учун сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган аҳоли иштирок этмоқда. Шунингдек, вилоятимиздаги судлар раислари ва судьялари ҳам фуқароларнинг мурожаатларини эшитиб, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар беряпти.

Сайёр қабул куннинг иккинчи ярмида Самарқанд тумани Халқ қабулхонасида давом этади.

Бахтиёр МУСТАНОВ.