Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамМИ музейида Ибн Сино даврида ишлатилган тиббий асбоблар сақланади

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилаётган тадбир доирасида кўргазма ҳам ташкил этилди.
Унда замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан бир қаторда Самарқанд медицина институти музейида сақланаётган қадимий тиббий ускуналар, хусусан, Абу Али Ибн Сино даврида ишлатилган тиббий асбоблар ҳам ўрин олган.