Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паловни ким ихтиро қилган?

Паловнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб ривоятлар бор: Искандар Зулқарнайн таом рецептини форслардан олиб келгани ёки палов буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг илтимосига кўра доно мулла томонидан ихтиро қилингани ҳақида айтиб келинади. Яна бир ривоятда айтилишича, буюк табиб Абу Али ибн Сино Бухоро ҳукмдорининг касал ўғлини даволашни ўз зиммасига олиб, унга пиёз, сабзи, гўшт, ёғ, туз, сув ва гуруч (аслида эса Пиёз, Аёз, Лаҳм, Олио, Вет, Об, Шоли)дан тайёрланган тўйимли овқат тайёрлаб едиришни маслаҳат беради.

Палов ош” – бу таомнинг ҳар бир масаллиқнинг биринчи ҳарфларидан келиб чиқиб ҳосил бўлган номланишидир. Кейинчалик бу ном қисқартирилиб, бизгача “палов” сифатида етиб келган.

Мусулмон дунёсида қанча шаҳар бўлса, паловнинг шунча тури бор, деган мақол бор. Дарҳақиқат, бугунги кунда кўплаб рецептлар маълум: Фарғона палови, Тошкент палови, Самарқандча, Бухороча, кузги, қишги, баҳорги, ёзги палов, тўй оши, байрам палови ва бошқалар.

Палов яратувчиларининг солномасида Ошнинг у ёки бу турини ким ва қачон яратгани аниқ кўрсатилган. Миллий таомимиз билан фахрланишимиз билан бирга, ошнинг мавжудлик ҳақиқати уни Осиё ошхонасининг ўзига хос, ноёб ҳодисасига айлантиришга улгурган. Ўзбекистонда меҳмон бўлиб келадиганлар учун бу янгилик эмас – ошнинг мамлакатимиздаги обрўси шунчалик каттаки, одамлар ҳатто ўзининг кунлик жадвалини унинг тайёрланиш вақтига қараб тузишади!

Албатта, палов дастлаб анъанавий, халқ таоми бўлган. Кейинчалик муайян ошпазлар томонидан унинг баъзи навлари яратилиб, турли усуллари ўйлаб чиқилди. www.oshxona.uz миллий таомимиз палов яратувчи ошпазлар сулоласи тарихи ҳақидаги мақолани чоп этди.

Расул Муҳаммедов (1855 - 1941)

Бу одам ўзига хос пазандачилик мактабини яратишга муваффақ бўлди ва бир неча - тўй, Тошкент ва майизли палов турлари ихтирочиси ҳисобланади.

Эгамберди Расулов (1893 — 1980)

Расул Муҳаммедовнинг ўғли отасининг муваффақиятли шогирди ва сулола давомчиси том маънода асосий таоми, албатта, палов бўлган  ўзининг “меню”си билан бошқа мамлакатларга гастрол қилиш билан машҳур бўлди. Ўз даврида уни Лейпциг, Москва, Варшава, Токио ва Нью-Йорк ресторанларига ош пиширишга таклиф қилишган.

Раҳмонберди Расулов (1901 - 1979)

Расул Муҳаммедовнинг набираси янги рецептлар ихтиро қилишга эмас, палов тайёрлашнинг янги усулларига ихтисослашган. У, биринчидан, таом тайёрлашдаги технологияларининг умумий ривожланиши, иккинчидан, маълум рецептларнинг ўша давр талаби ва имкониятларига қараб мослаштирилишини таъминлади.

Худойберди Расулов (1907 - 1985)

https://static.zarnews.uz/uploads/3/720__x99fxzggPizO62BovrbTVT5Xp66HcA2Y.jpg

Расуловлар сулоласининг яна бир фаол гастролчи-ошпази ҳам дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ресторанларда ишлаган. Хусусан, Америка ОАВларининг қуйидаги сатрлари унга бағишланган: “Ўзбек пазандачилик санъати Эгамберди ва Худойберди ошпазлар томонидан тайёрланган палов туфайли эътиборга лойиқ.”

Ғуломжон Солиҳов (1903-1968)

Солиҳов Иккинчи жаҳон урушида фронтларда ошпазлик маҳоратини ошириб хизмат қилган. Кейинчалик у Тошкентдаги энг машҳур ресторанларда ишлаб, фаолиятини давом эттирган. Унинг рецептлари ҳатто бошқа республика ресторанларида қўлланилиб, хўрандаларни мамнун этган.

Цой Дзянь Дзин (Николай Иванович) (1908 - 1980)

У Хитойда туғилган ва 1930 йилда Тошкентга Хитой ресторанлари иш тажрибасини олиб келган. Шунингдек, Николай Иванович турли хил Хитой, Европа ва, албатта, ўзбек ошхоналари таомларини тайёрлаган. Ўзининг кенг билими асосида рецептлар яратиб, Москвадаги халқаро танловларда нуфузли совринларни қўлга киритган.

Абдураҳмон Азимов (1944)

Асли тошкентлик ошпаз Эгамберди Расуловнинг шогирдларидан бири. Унинг асл касби кимёгар бўлиб, миллий ўзбек ошхонасига ўз тушунчалари билан ижодий ёндашиб, “Султон палов” ва “Тўй палов” тайёрлашнинг янги усулларини яратди.

***

Кўриб турганимиздек, палов яратувчиларнинг йилномаси чексиз... Замон ўзгармоқда, янги технологиялар кириб келмоқда, демак, паловнинг янги қаҳрамонлари яна қаерлардадир эски усулларни уйғунлаштирган ҳолда унинг янги турларини яратишга ҳаракат қилмоқда. Демак, бой тарихига қарамай, паловимизнинг келажаги жуда истиқболли кўринади. Таомимиз яна узоқ асрлар ўзбек ошхонасининг марказий элементи ва мамлакатнинг пазандалик рамзи бўлиб қолишига ишончимиз комил.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.