Ҳайвонот оламидаги “уюшган жиноятчилар”гуруҳи: Мандрилл маймунлари қандай яшайди?

Макакасимон маймунлар оиласининг энг ғайриоддий ва ранг-баранг намуналаридан бири Мандриллар Ғарбий Африканинг зич тропик ўрмонларида яшайди ва ўзларининг ғайриоддий кўриниши ва мураккаб хатти-ҳаракатлари билан ҳамон одамлар эътиборни тортиб келади.

Бундай приматларнинг мавжудлиги табиатнинг ҳақиқий мўъжизаси бўлиб, ҳайвонот дунёсининг ҳайратланарли ва хилма-хиллигини намойиш этади.

Ташқи кўриниш ва хусусиятлар

Мандрилларнинг бошқа маймунлардан ажратиб турадиган ажойиб кўриниши алоҳида эътиборга лойиқ. Уларнинг юзлари кўк, қизил ва сариқ рангларнинг ажойиб палитраси билан безатилган.

Турмуш тарзи

Мандриллар Камерун, Габон ва Конго Республикасининг тропик ёмғирли ўрмонларида истиқомат қилади. Гарчи улар жуда эпчиллик билан дарахтларга чиқа олса-да, бу ҳайратланарли мавжудотлар ерда яшашни афзал кўради.

Мандриллар мураккаб ва уюшган ижтимоий тузилишга эга. Хулқ-атвори ва жиззакилиги туфайли уларни одатда 20-30 кишидан иборат бўлган тўдага солиштириш мумкин. Баъзида бундай кичик тўдалар бирлашиб, бошқаларга зимдан ҳамла қилади. Гуруҳ бошида эса имо-ишора ва сигналлар тизими орқали қатъий иерархия (буйсундира олиш)ни сақловчи ҳукмрон маймун туради.

Ҳақиқий уюшган тўда сингари, мандрилллар ўз ҳудудларини қаттиқ ҳимоя қилади. Пишиқ жуссаси, бақувват мушаклар ва бармоқ катталигидаги тишлари бунга уларга ёрдам беради. Айтиш керакки, фақатгина қоплонлар улар билан курашишга тайёр туришади, ҳайвонот оламининг бошқа вакиллари эса бутун бир оломон билан жанг қилишни хоҳламайди.

Озуқа ва хулқ-атвор

Мандриллар сувли мевалар ва резаворлар, тўйимли уруғлар ва ёнғоқлар, сархил барглар, турли ҳашаротлар ва ҳатто кичик умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади.

Ноёб хусусиятлар

Мандрилларнинг ақл-заковати анча баланд - улар мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ва гуруҳ ичидагb ҳамкорликка қодир.

Таҳдид ва муҳофаза

Браконьерлик, ўрмонлар йўқ қилиниши ва одамлар билан тўқнашув мандриллар учун асосий таҳдид сабаби бўлиши мумкин. Муҳофазаси ҳолати жиддий ташвиш уйғотадиган ушбу ҳайвонлар Қизил китобнинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлар рўйхатига киритилган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.