Маъмурий адолат амалиёти: аризалар, қарорлар ва натижалар

Вилоят ҳамда туманлараро маъмурий суди томонидан 2025 йил давомида  жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига нисбатан мансабдор шахсларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризалари асосида жами 1323 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.

Шундан 502 та ариза қаноатлантирилган, 480 та аризани қаноатлантириш рад қилинган, 122 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 219 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган.

2025 йил давомида кўрилган ишлар сони 2024 йилга нисбатан 158 тага ёки 13,6 фоизга ошган.

Кўриб чиқилган ишлар давлат органлари кесимида таҳлил қилинганда, 430 таси маҳаллий давлат ҳокимияти, 356 таси кадастр агентлиги, 175 таси солиқ органлари, 87 таси мажбурий ижро бюроси, 68 таси адлия органлари, 55 таси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, 46 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, 174 таси бошқа давлат органлари ҳиссасига тўғри келади.

Вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан биринчи инстанция судида суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган шикоят ва протестлар асосида 179 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 145 та иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган,

15 та иш бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 та апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган ва17 та апелляция шикояти иш юритишдан тугатилган.

Кассация инстанциясида 77 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 62 та иш бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 1 та суд ҳужжати ўзгартирилган, 11 та иш бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган ва 3 та кассация шикояти бўйича иш юритишдан тугатилган.

Тафтиш инстанциясида 117 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 108 та иш бўйича қуйи суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 5 та иш бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган, 2 та тафтиш шикояти кўрмасдан қолдирилган ва 2 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Ишларини кўриб чиқиш жараёнида маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларини олдини олиш, келгусида қонун бузилишларига йўл қўймаслик ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш мақсадида вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан жами 143 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Тоҳир Файзиев, вилоят маъмурий суди раиси.