Беҳбудий туғилган маҳаллага унинг номи берилади
Маҳмудхўжа Беҳбудий қаерда туғилганини биласизми?
У Тойлоқ туманидаги ҳозирги Бахшитепа маҳалласида дунёга келган.
Яқинда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия йиғилишида Бахшитепа маҳалласи номи ўзгартирилди, яъни ушбу маҳаллага Маҳмудхўжа Беҳбудий номи берилиши бўйича қарор қилинди ва тасдиқлаш учун республика комиссияси йиғилиши киритиладиган бўлди.
Бугун Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ қилиш, илмий ва бадиий асарларини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий номини абадийлаштиришга ҳам катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда ўзи туғилиб ўсган маҳалла унинг номи билан аталадиган бўлди.
Тойлоқ тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, маҳаллада кутубхона ва боғ ҳам ташкил этилади.