Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенат раиси, ўринбосарлар, қўмита раислари сайланди

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев Сенат Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тақдим қилди.

Сенат Раиси лавозимига Танзила Норбоева сайланди. Шунингдек, Сенат Раисининг ўринбосарлари, қўмита раислари сайланди.

Бундан ташқари, Бош вазирнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризаси ўқиб эшиттирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.