Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вирус аниқланган "Ипотека банк" ходими касалликни қаерда юқтирган?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

- Айни пайтда коронавирус юқтирган «Ипотека банк» ходимининг вирусни қаердан юқтиргани, кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш учун суриштирувлар ўтказилмоқда.

Мазкур беморга оид маълумотларни аниқлаш жараёнида унинг Буюк ипак йўли кўчасидаги «Салом» чойхонаси тўғрисида жойлашган «Корзинка» супермаркетида ва «Экобозор»да кунора бозорлик қилгани маълум бўлди.