Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 15 октябрь, №129) сонида ўқинг

Институтда ўқиб юрган давримизда ўқитувчимиз - япониялик сенсей Ячи Мицури ўзбек урф-одатларига, анъаналар, миллий қўшиқларимиз, лапар ва ўланларга, айниқса, ўзбек тилини ўрганишга жуда қизиқарди. Ўқув йили тугаб у ўз юртига кетаётганида мен билан шундай хайрлашди: “Мен сен-га я-пон ти-ли-ни ўр-га-та-ман деб, ўз-бек ти-ли-ни ўр-га-ниб ол-дим. Ўз-бек ти-ли чи-рой-ли тил э-кан”.

***

Қўшработ тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаев:

- Қўшработликлар илм ўрганишга, китоб ўқишга қизиқиши кучли эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бошқа жойларда ота-оналар фарзандига тўла-тўкис ҳаёт яратиш учун данғиллама иморатлар қуриб, замонавий машиналар олиб берса, бу ерда ҳар бир ота-она орзу-ҳавасни боласига яхши таълим-тарбия бериш, уни ўқитишда деб билади.

***

Ҳақиқатнинг кўзига тик қараб хулоса қилайлик: ем-хашак етарли эмаслиги, озуқа етиштирадиган, сотадиган хўжалик йўқлиги, бир кило кунжара 3500 сўм, шелуха 2500 сўм, ҳатто тўйимлиги йўқ кепакнинг килоси 2000 сўм бўлиб турганда ким гўшт учун бўрдоқига мол боқади?

***

РЕГИСТОНДА КУЗ: Кўкўпар минорлар, гумбазий қаср –

Қалбларни жўштирган жаҳонгир сўзи.

Ҳақ, замин сайқали қадимий шаҳар,

Бунчалар бетакрор Самарқанд кузи.