Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020 йилги туризм мавсуми олдидан нималарга эътибор қаратиляпти?

Аввало, Самарқанд шаҳридаги тарихий обида ва зиёратгоҳлар, улар атрофидаги савдо мажмуаларида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ўткир тиғли буюмлар савдосини тартибга солиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар кўплаб ташриф буюрадиган туризм объектларида бемақсад юрган шахсларни аниқлаш, уларни текшириш ва шахсий кўрикдан ўтказиш, ушбу жойларда аниқланган қаровсиз ва назоратсиз юрган болалар ва ўсмирларни Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ҳамда тиланчилик билан шуғулланиб юрган фуқароларни реабилитация марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан 2020 йилги туризм мавсуми олдидан вилоятимиздаги 14 та тарихий обида ва зиёратгоҳлар, 144 та маҳмонхона ва 135 та меҳмон-уйлар, 44 та турфирма, 8 та музей ва бошқа сайёҳлар ташриф буюрувчи объектларга меҳмонлар учун миллий қонунчилик нормалари, турли хил ҳодисалар юз берганда уларнинг ҳаракатланиш тартиби ва хавфсизлик чоралари, бошқарманинг манзили ва телефон рақамлари акс эттирилган 36 мингта буклетлар ва қўлланмалар тарқатилди.