Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Адолат” кубоги жомбойлик ёшларга насиб этди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой тумани кенгаши ташаббуси билан спортнинг “Универсал жанг” тури бўйича ёшлар, ўсмирлар, катталар ва қизлар ўртасида “Адолат” кубоги  учун мусобақа бўлиб ўтди.

Жомбой туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада вилоятдаги барча туман ва шаҳарлардан келган иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан партиянинг туман кенгаши раиси Комила Умарова “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бу каби спорт мусобақаларидан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида дўстона муносабтни шакллантиришга, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилганлигини таъкидлади.

Муросасиз кечган беллашувларда 6-7, 8-9, 10-11, 12-13, 14-15, 16-17 ёшлилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қизлар ўртасида эса 35 килограмм вазнда Феруза Шаввозова, 40 килограмм вазнда Умида Яхшибоевалар 1-ўринни олди.

Умумжамоа ҳисобида Жомбой тумани 1-ўринни эгаллаб, “Адолат” кубогини қўлга киритди. Самарқанд шаҳри 2-ўринни, Булунғур тумани 3-ўринни эгаллади.

Мусобақада иштирок этган барча қатнашчиларга партиянинг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати.