Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акциядорлик жамиятлари 2021 йилдан МҲХС тизимига ўтиши шарт

Президентимизнинг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан акциядорлик жамиятлари молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲҲС)га ўтади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги бу бўйича янги талабларни тасдиқлади. Унга кўра, акциядорлик жамиятлари 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва молиявий ҳисоботни шу асосда тайёрлайди. 2021 йил якунига қадар ҳисобчиларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд “CIPA”, “АССА”, “СРА” ва “DipIFR” сертификатларидан бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлаши лозим.

Бундан ташқари, акциядорлик жамиятлари ҳар йили ҳисобчиларнинг малакасини талаб этиладиган даражада ошириши, МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботнинг тегишли сертификатга эга бўлган мутахассис томонидан имзоланиши, сертификатланган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий этиши лозим.

Норбой ЖЎЛМАТОВ,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.