Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Пахтачида ўтказилиши эълон қилинган сайёр қабули нега қолдирилди?

3 август куни сайтимизда жорий йилнинг 7 августида Пахтачи туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудларда фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни кенгайтириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бандликка кўмаклашиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилиши ҳақида вилоят бандлик бош бошқармасининг эълонини берган эдик.

Шунингдек, ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф ҳам олгандик. Кеча 6 август куни куннинг иккинчи ярмида ҳам сайёр қабул белгиланган вақтда ўтказилиши ҳақида хабар келди. Аммо тунда, соат 21:00 ларда вилоят бандлик бош бошқармаси масъул ходими телефон қилиб, тадбир бошқа кунга қолдирилганини айтди.

Бизни-ку огоҳлантиришди. Аммо сайёр қабулга бормоқчи бўлган одамлар-чи, уларга қабул қолдирилгани ҳақида хабар берилдими? Тунда-я?