Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Блогер нега ўзини поезд остига ташлади, тасвирга олди ва интернетга жойлади?

Аввалроқ ўзбекистонлик Артур Бабаев исмли блогер ўзини юриб кетаётган поезд остига ташлаб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берилган эди, деб ёзмоқда Дарё.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Тошкент темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан боғланиб, блогернинг ушбу қилмишига нисбатан қандай чора кўрилишини сўради.

Маълум қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Ҳолат Юнусобод туманидаги «Салар—Чуқурсой» станциясида қайд этилган. Блогерларнинг шахси аниқланган. Улар 19 ёшли Артур Бабаев ва Дмитрий.О бўлиб чиқди.

Блогерлар ушбу қилмишни «машҳур бўлиш ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида» қилганини айтиб ўтган.

Ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳақида баённома тузилган.

Уларга қандай чора кўришни эса суд ҳал қилади, дейилади хабарда.