Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўрта коридор орқали Европага Ўзбекистоннинг биринчи контейнер поезди юборилди

"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ янги темир йўл йўналиши бўйича Европага юкларни етказиб беришни бошлади.

Қайд этилишича, 16 декабрь куни "ОКМК" АЖ юклари ортилган биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас портига юборилди.

Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан ташкил топган. Контейнер поезди "Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Болгария/ Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км.дан ортиқ масофани босиб ўтади.

Ушбу поезд хорижий ҳамкорлар Туркманистондан - "ТЛЦТ" ОАЖ, Озарбайжондан - ADY Container LLC ва Грузиядан - GR Logistics and Terminals ёрдамида амалга оширилди.