Табиий ёнғинлар Европада ўн минглаб гектар ўрмонларни йўқ қилди
- 06.07.2026 20:19
- 20
- Хориж
Европанинг бир қатор давлатларида жазирама иссиқ ва кучли шамоллар туфайли йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда.
Ёнғинлар минглаб гектар ўрмонларни кулга айлантириб, аҳоли пунктлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудларга хавф солмоқда.
Португалияда ёнғин энг оғир вазиятни юзага келтирди. Мамлакат шимолида аланга 11 минг гектардан зиёд ўрмон ва ўсимлик қопламини ёқиб юборди.
Испанияда ёнғинлар Каталониянинг Жирона вилояти ҳамда Гаварр тоғ тизмаси атрофида тарқалмоқда. Кучли шамол ва юқори ҳарорат туфайли аланганинг янги ҳудудларга ёйилиш хавфи бор.
Грецияда ҳам вазият мураккаблигича қолмоқда. Кучли шамол ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлгани учун айрим аҳоли пунктлари аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Безовта замин ва беқарор дунё
- 1 соат аввал
- Сиёсат
85 йиллик умр, бир умрлик журналистика
- Бугун, 18:52
- Самарқанд