Самарқанд туманидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин чиқди
- 29.10.2024 13:57
- 164
- Ҳодиса
Ёнғин бугун, 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Валий маҳалласининг Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирида содир бўлган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса ҳақида соат 09:04 да вилоят ФВБга хабар берилган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат 09:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг шифт, том қисми ва кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юртимизга кўз тегмасин
- Кеча, 21:05
- Мутолаа
Ҳудудий малака ошириш маркази иш бошлади
- Кеча, 18:42
- Самарқанд
Дарё бўлиб яша
- Кеча, 18:05
- Мутолаа
Дунёдаги энг ғалати шўрвалар
- Кеча, 17:44
- Ўқинг, қизиқ!