Гонконгда йирик ёнғин: еттита турар-жой биноси ёниб кетди
- 27.11.2025 09:50
- 40
- Хориж
Гонконгнинг Тай По туманидаги «Ван Фук Корт» юқори қаватли турар-жой мажмуасида катта ёнғин чиқди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 279 нафар аҳоли бедарак йўқолган. Ҳалок бўлганлар орасида бир ўт ўчирувчи ҳам бор. 29 киши шифохонага ётқизилган, улардан етти нафари оғир аҳволда.
Ёнғин 26 ноябр куни тушдан кейин бошланган. Дастлаб тўртта бино ёнаётгани айтилган, аммо кейинчалик олов еттита уйни қамраб олган. Ёнғин тўлиқ ўчирилмаган. Баъзи аҳоли кеча тунда ҳам ёнғин ичида қолган.
Ёнғин сабаби ҳали аниқ эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг баланд “ташландиқ” бино
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Пахтачи фарзандлари
- Кеча, 15:12
- Мутолаа