Олмаотадаги хостелда ёнғин содир бўлди, ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда
- 30.11.2023 10:31
- 46
- Хориж
Ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, бир неча киши касалхонага ётқизилган.
Ёнғин эрталаб соат 5:30 ларда Ади Шарипов кўчасидаги мини-меҳмонхона жойлашган уч қаватли уйнинг ертўласида содир бўлган. Меҳмонларнинг аксарияти ҳали ҳам қаттиқ уйқуда бўлган, ҳалок бўлганларнинг аксарияти ис газидан бўғилган.
Хостел 1,5 ой аввал очилган. Ҳодиса рўй берган вақтда унда 72 киши бўлган, қолганлар эвакуация қилинган. Мамлакат ҳукумати ҳодиса сабабларини ўрганиш юзасидан комиссия тузди.
Кейинги маълумотларга кўра, ёнғин содир бўлган ётоқхона меҳмонлари орасида икки нафар Россия ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Бугун, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа