Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига Tracker ҳамда 100 миллион сўм мукофот пули топширилди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига Президент совғаси топширилди, деб хабар беради бокс федерацияси матбуот хизмати.

Мамлакат бош жамоаси жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди. Бу ютуқларда терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбоновнинг хизматлари эътироф этилди. 11 октябрь куни эса Марат Қурбоновга Президент совғаси — Tracker автомобили ва 100 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули учун сертификат топширилди.

Тақдирлаш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти ва бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этди.