Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунлади

Самарқандлик Навбаҳор Ҳамидова кумуш медални қўлга киритди
4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 60 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафардан зиёд боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Терма жамоамиз сафида совриндорлар боксчилар рўйхати:
Олтин:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
Кумуш:
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-70 кг: Азиза Зокирова
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сони бўйича мусобақада биринчи ўринни банд этди. Шунингдек, эркаклар терма жамоамиз ҳам медаллар рейтингида етакчи бўлди. Умумжамоа ҳисобида эса Қозоғистон терма жамоаси биринчи бўлди. Кучли учликка Ҳиндистон терма жамоаси якун ясади.