Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бухоро вилоятида бир оилани том босиб қолди

Кеча, 4 май куни кучли ёмғир туфайли Олот тумани Халқобод маҳалласи, Алишер Навоий кўчасида жойлашган Элбек Ўриновга тегишли уйнинг том қисми қулаб тушган.

Вайроналар остида фуқаронинг қариндошлари қолиб кетган. Ушбу ҳудудда хизмат қилаётган фавқулодда вазиятлар тезкор гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Э.Ўриновнинг онаси Қундуз Тоғаева, шунингдек унинг фарзандлари — 5 ёшли Отабек ва 3 ёшли Ойдина вайроналар остидан қутқариб олинган.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, жабрланганларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.