“Дайвер” қандай қурилма?
- 21.02.2021 13:31
- 865
- Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланганди. Унда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Мелиоратив экспедицияси томонидан вилоятимизда кузатув қудуқларига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ўрганилади. Сизот сувлари сатҳи ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда мониторнинг қилиш учун “Дайвер” қурилмалари ўрнатилади.
Паст Дарғом тумани “Зарафшон” муқобил машина трактор парки дала шийпонида ўтган ўқув-семинарда ҳам Мелиоратив экспедицияси бўлим бошлиқлари, фермер хўжалиги раислари ва канал участка бошлиқлари “Дайвер” қурилмасининг ишлаш принципи ва унинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Судлар сайёр қабул ўтказди
- Кеча, 19:13
- Самарқанд
Коддан ташқари: муҳандислик тафаккури сари
- 23/09, 17:27
- Таълим
Сув қаерга кетяпти? Табиат ўзгардими, ёки бизми?
- 23/09, 16:22
- Мутолаа