Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дезинфекцион туннелларга сарфланган маблағлар энди нима бўлади?

Нурмат Отабеков Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори:

➖ Дезинфекцион туннеллар АҚШ, Россия, Франция давлатлари сингари кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам узоқ муддат давомида қўлланиб келинди.

Ушбу восита ҳаво, одамлар устки кийим-бошлари, кичкина габаритли транспортларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган.

Дезинфекцион туннелларда вируслар, жумладан, коронавирус ва бошқа микроорганизмларни нобуд қиладиган дезинфекция воситалари ишлатилади.

Республика махсус комиссия қарорига кўра, ҳозирги кунда бинолар ва бошқа объектларга кираверишда дезинфекцион тунеллар ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра қабул қилинди.

Олимлар, вирусологлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида дезинфекцион туннеллари орқали дезинфекция ўртача 5-30 секундни ташкил этиб, вирусларни инактивация қилиш учун бу вақт етарли эмас, деган хулосага келинди.

Ҳозир ҳам баъзи давлатларда, хусусан, Италия, Сингапур, Малайзияда ҳам дезинфекцион туннеллардан фойдаланишга рухсат берилган.

Коронавирус касаллиги ташхиси, даволаш усуллари ва профилактикасига қаратилган тадбирлар такомиллашиб бормоқда.

Шу пайтгача ЖССТнинг ҳам аниқ таклифлари йўқ эди. Ҳатто коронавирус касаллигига чалинганларни даволаш бўйича протоколлар ҳам мунтазам ўзгариб борди ва Ўзбекистонда шу кунга қадар 6 та даволаш протоколи амалиётга киритилди.