Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллардан воз кечиш – инфляцияга қарши курашда самарали услуб(ми?)

Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи АҚШ долларида амалга оширилмоқда. Лекин Aмерика валютасининг вазияти кундан-кунга заифлашмоқда. Шу боисдан доллардан бир қатор мамлакатлар воз кечмоқда. Жумладан, Россия, Туркия, Хитой, Эрон ўзаро халқаро ҳисоб-китоблардан Aмерика валютасини сиқиб чиқармоқда ва миллий валютада муомала қилишга келишиб олишган.

“Хўш, бу борада Ўзбекистоннинг ўрни қандай бўлиши керак”, деган саволга Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров ўз муносабатини билдирди:

“Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидни йўққа чиқаради.

Демак, мамлакатимиз банк сиёсати қонунчилигида янги нормалар ва уларнинг амалиётини синаб кўриш устида Марказий банк ҳозирдан иш бошлаши зарур ва бу ўта долзарб масаладир.

Иқтисодчилар, огоҳ бўлинг! Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Тағин яна 30 йил қўл қовуштириб ўтирдик, дея ер чизиб юрманг. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир.

Кутманг ва яна баҳона қидирманг!”.

“Адолат” СДП матбуот хизмати.