Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дўрмон ижодкорлари Каттақўрғонга келди

Каттақўрғон туманида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  қошида ташкил этилган "Дўрмон ижодкорлари" клубининг сайёр семинар кенгаши бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг чекка ҳудудларида яшаб, ижод қилиб келаётган шоирлар ҳамда ижод оламига эндигина кириб келаётган иқтидорли ёшлар иштирок этди.

- Каттақўрғонда ҳам кўплаб таниқли шоирлар, ёзувчилар камол топган, - дейди "Дўрмон ижодкорлари" клуби раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Амир Худойберди. – Дастлаб Каттақўрғон шаҳридаги "Марварид" сиҳатгоҳида даволанаётган кекса отахон ва онахонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни ижод намуналаримиздан баҳраманд қилдик. Сўнгра Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилган концерт ва қизғин ижодий мушоира кечаси ўзига хос тарзда ўтказилди. Туманнинг ёш ижодкорлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг янги асарларидан намуналар ўқиди.

Адабий-бадиий кечада Каттақўрғон тумани ва шаҳар ҳокимлари сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар сафи кенгайиши, ёш ижодкорларга ҳар томонлама кўмак беришини таъкидлади.

Шаҳриддин Умиров.